«Барселона»нинг собиқ машҳур футболчиси Жерард Пике Мадриднинг «Реал» клуби ҳакамликдан мунтазам норозилик билдириши ҳақида фикр билдирди.
Ижтимоий тармоқда фойдаланувчилардан бири «Барселона» фақат ҳакамларнинг ёрдами туфайли ғалаба қозона олишини айтганида, Пике унга жавоб қайтарди.
«Ҳа, “Барселона”нинг ғалаба қозонишининг ҳақиқатан ҳам битта йўли бор — яхши футбол ўйнаш. Шунинг учун ҳамма бизни тан олади. Сиз, “Реал” мухлислари, доимо ҳакамлик ҳақида гапирасиз. Аммо мени Чемпионлар лигаси финалларида нотўғри ҳисобга олинган голларни эслатишга мажбур қилманг. Ҳакамларнинг хатолари кўп бўлади, аммо тарихан улар ҳар доим “Реал” фойдасига кўпроқ бўлган», — деди Пике.













