Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Тедеско А Сериянинг иккита ўйинига дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 3-турида "Сассуоло"га қарши 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг "Болонья" бош мураббийи Доменико Тедеско ва клуб президенти Джо Сапуто қаттиқ интизомий жазоларга дуч келишди.

Тедеско ҳакамлар гуруҳига қаттиқ қаршилик кўрсатгани учун майдондан четлатилди, шундан сўнг у норозиликларини туннелда давом эттирди. Ҳакам ва тўртинчи ҳакамнинг расмий хабарларига кўра, мураббий лигада икки ўйинга дисквалификация қилинди ва 5000 евро миқдорида жаримага тортилди.

"Болонья" президенти Джо Сапуто стадион туннелида можарони давом эттирган ҳолда, майдон четидаги ҳакамларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун жазоланди. Интизомий органлар уни 30 сентябргача ўз вазифаларидан четлаштирди.

Киритилди: 23:00, 08.09.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик