Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Симеоне: "Ираола жамоа билан тактик жиҳатлар бўйича жуда кўп ишлайди"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг очилиш ўйини олдидан Андони Ираоланинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади.

"Янги жамоага қўшилганингизда, ҳар доим катта иштиёқни ҳис қиласиз. У бу иштиёқни футболчиларга етказа олади ва бу борада у мендан устунликка эга. Мен унинг аввалги жамоаларида қўллаган барча нарсаларини "Ливерпул"га олиб келишга ҳаракат қилаётганини кўрмоқдаман. У жамоа билан тактик жиҳатлар бўйича жуда кўп ишлайди, ҳар бир футболчи ўйинда иштирок этишини таъминлайди", - деди Симеоне.

"Тўғри йўлни топиш учун ҳамма нарса вақт талаб этади, аммо у яхшиланмоқда. Жамоа охирги ўйинда яхшироқ ўйнади. У чинакам кучли мураббий ва у нимани хоҳлашини аниқ тушунади. Ишончим комилки, у ўз ғояларини футболчиларга етказа олади" - дея қўшимча қилди Симоене.

"Ливерпуль" ва "Атлетико" 9 сентябрь куни учрашишади.

Киритилди: 23:18, 08.09.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик