Ҳар икки жамоа олий лигада шу кунгача 35 бор куч синашган. “Пахтакор” 27та ўйинда ғалаба қозонган. 4 учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 4 баҳсда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбатида устунлик “шерлар” томонида: 94-31. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 85 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” эса 16 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг тошкентликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.
Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги “Зомин” стадионида бўлиб ўтган учрашувида дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинган.
“Сўғдиёна” Жиззахда ўтказган 17 ўйиннинг учтасида ғолиб чиққан. 3 беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 12 учрашувда “Пахтакор” сафарда уч очкони ўзиники қилган.
Сўнгги бор “Сўғдиёна” 1999 йил 17 май санасида “Пахтакор”ни мағлуб эта олган. Шундан сўнг олий лига доирасида Жиззах клуби “Пахтакор”га кетма-кет 19та ўйинда мағлуб бўлиб келмоқда. Агар фақат “Сўғдиёна” мезбон бўлган ўйинларни ҳисобласак, бу рақам 9тани ташкил этади.
Ёшлар жамоалари ўйини 28 сентябр, шанба куни соат 16:00да бошланса, асосий таркиблар беллашуви 29 сентябр куни “Пахтакор” стадионида старт олади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).