Кириш Регистрация

«Интер» мураббийи дарвозабонининг хатоси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Киву жамоа дарвозабони Хосеп Мартинеснинг «Реал»га қарши Чемпионлар лигаси баҳсидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

Миланликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувда Мартинес иккинчи гол олдидан хатога йўл қўйди. Бироқ шундан кейин у бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

«Энг муҳими — хатодан кейин қандай реакция қилишинг. У юқори даражали дарвозабонга хос тарзда жавоб қайтарди: концентрацияни йўқотмади ва бир нечта ажойиб сейв амалга оширди.

Бу фақат дарвозабонларга тааллуқли эмас. Ҳар қандай футболчи учун хатодан кейин бошини эгиб қолмаслик ва ўзига бўлган ишончни қайта тиклаш жуда муҳим», — дея Кивунинг сўзларини Football Italia келтиради.

Аввалроқ «Интер» бош мураббийи мазкур учрашув натижаси ҳақида ҳам фикр билдирган эди.

Киритилди: 03:44, 09.09.2026.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик