Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоасининг «Реал»га қарши ўйиндаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди. У учрашувнинг катта қисмида «Интер» футболчиларида бўш майдон бўлмаганини таъкидлади.
«Рақиб тўрт ҳимоячи билан ўйнагани учун ҳимоя чизиғини жуда зич ушлаб турди. Бўш зоналар кам эди, шунинг учун марказий ярим ҳимоячиларимиз тўғри позицияларни эгаллаши керак бўлди. Натижада иккинчи бўлимда ҳаракатларимизни ўзгартирдик ва чизиқлар орасида кўп бўшлиқ топдик. Гол уришга ва яна бир хавфли вазият яратишга муваффақ бўлдик», — деди Лаутаро.
Эслатиб ўтамиз, Лаутаро 2018 йилдан буён миланликлар клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













