Кириш Регистрация

«Порту» мураббийи Фарьоли «Сити» билан ўйиндаги ҳакамликдан норози

Баҳо:
+ | -

«Порту» бош мураббийи Франческо Фариоли «Манчестер Сити» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ камчиликда қолиши керак эди, деб ҳисоблайди.

Чемпионлар лигаси учрашувининг 41-дақиқасида Марк Гехи тўпга етиб боришга уринар экан, Габриэль Вейга билан тўқнашиб, унинг бошига тирсаги билан зарба берди. «Порту» ярим ҳимоячиси юзини ушлаган ҳолда майдонга йиқилди ва қоний бошлади. Бош ҳакам Шимон Марчиняк «Ман Сити» ҳимоячисига карточка кўрсатмади ва вазият такрорини ҳам кўриб чиқмади.

«Мен кўрган ўйинларга асосланиб айтаманки, карточка кўрсатиш мумкин эди. Албатта, ўша вазиятда бу қизил карточка бўлиши керак эди.

Яна Гвардиол билан боғлиқ вазият бўлди. У сариқ карточкаси бор бўлса-да, ҳужумни тўхтатди. Иккинчи сариқ карточка ҳам бўлиши мумкин эди. Бу даражада, мусобақанинг бундай босқичида иккинчи бўлимни сон жиҳатидан устунликда — маълум бир пайтда 10 ёки ҳатто 9 кишига қарши ўтказиш имконияти ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин эди», — деди Фариоли Amazon Prime эфирида.

Киритилди: 07:49, 09.09.2026.
Ўқилди: 822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7085]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3443]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3225]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3016]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2162]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2049]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1988]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1962]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик