Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти 34 ёшли яримҳимоячи Андреа Пирло билан янги шартнома тузмоқчи, деб ёзади Sky Sport Italia.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси аъзосининг амалдаги келишуви келаси йил ёзида якунига етади. Бугун тарқатилган хабарларда Пирло ва бош мураббий ўртасида келишувга эришилгани айтилмоқда.
Аввалроқ хориж ОАВда Андреанинг "кекса синьора" таркибини келаётган қишки трансфер мавсуми вақтидаёқ тарк этиши борасида хабарлар пайдо бўлганди.













