Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Каррагер: «Холанд 1000 та гол урмаслигини тасаввур қила олмайман»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг сермаҳсуллиги ҳақида фикр билдирди.

Норвегиялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Порту»га қарши ўйинда дубль қайд этди ва «Манчестер Сити»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.

«Холанд 1000 та гол урмаслиги ёки барча даврларнинг энг яхши тўпурарига айланмаслигини тасаввур қила олмайман. Натижадорлик ва статистика борасида ҳеч қачон бундай футболчини кўрмаганман.

Бу деярли ҳар бир ўйинда такрорланади. Аммо у буни мунтазам равишда амалга ошираётгани учун энди бу қандайдир фавқулодда ҳолатдек ҳам кўринмай қолди.

У ҳозиргина Чемпионлар лигасининг сафар ўйинида иккита гол урди. Агар буни бошқа ҳар қандай ҳужумчи қилганида, бу жуда катта воқеа сифатида баҳоланарди. Холандда эса бундай натижа оддий ҳолатдек қабул қилинмоқда.

Мен унинг якунда тарихдаги энг буюк тўпурарга айланиши ва ўзигача бўлган барча футболчилардан кўпроқ гол уришидан бошқа сценарийни кўрмаяпман», — деди Каррагер CBS Sports эфирида.

Киритилди: 16:38, 09.09.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик