Кириш Регистрация

Собослаи «Атлетико» устидан ғалабадан сўнг фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Чемпионлар лигасида «Атлетико» устидан 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабадан сўнг фикр билдирди.

«Бундай кечалар алоҳида аҳамиятга эга. Натижадан хурсандман, ниҳоят яна гол урганимдан ҳам мамнунман. «Атлетико» яхши жамоа — ўйин кўтарилишлар ва пасайишларга бой бўлди. Менимча, бизнинг ҳам жамоамиз яхши. Биз бор кучимизни бердик.

Чемпионлар лигасида? Мен бу футболкада ҳар бир мусобақада ўйнашни яхши кўраман. Агар шу руҳда давом этсак, бу мавсумда алоҳида натижага эриша оламиз. Биз ҳамма нарсага қодирмиз, шунинг учун астойдил меҳнат қилишимиз керак. Ўйиндан ўйинга қараб ҳаракат қилишимиз лозим. Энди тикланиб, «Фулхэм» ҳақида ўйлаймиз», — деди Собослаи TNT Sports нашрига.

«Ливерпуль» 13 сентябрь, якшанба куни Премьер-лигада ўз майдонида «Фулхэм»ни қабул қилади.

Киритилди: 06:13, 10.09.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик