«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер Чемпионлар лигаси 1-турида «Атлетико» устидан 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Бу яхши камбэк бўлди. Менимча, биринчи бўлим яхши ўтди. Гол ўтказиб юбордик, чунки тайёр эмас эдик ва ҳимояда яхши ўйнамай қўйдик. Аммо умуман олганда, биринчи бўлим яхши ўтди. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик — иккинчи голни ура олдик.
Умуман, яхши ўйин бўлди. Энди кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак. Ўйиндан олдин бўлимларни қандай бошлаш муҳимлиги ҳақида гаплашгандик. Менга жамоанинг кайфияти ёқди. Менимча, биз ғалабага бўлган хоҳишимизни кўрсата олдик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватловига эга бўлдик, бу «Энфилд»да жуда муҳим», — деди Мак Аллистер TNT Sports нашрига.
Алексис Мак Аллистер ушбу учрашувда ғалаба голи муаллифи бўлди.













