Кириш Регистрация

«Галатасарой» мураббийи «Спортинг» билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» бош мураббийи Окан Бурук УЕФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичи 1-турида «Спортинг»га қарши кечган учрашувдаги ҳакамликни танқид қилди. Баҳс португалияликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Бизда бу норвегиялик ҳакамдан аввал ҳам норозиликлар бўлган. Бугун кўрсатилмаган қизил карточка ва баҳсли пенальти жамоанинг руҳини тушириб юборди. Ҳамма нарса бизга қарши кечди, гарчи уч очкони бемалол қўлга киритишимиз мумкин эди. Ҳакам учрашувнинг боришига бевосита таъсир қилди. VAR ҳакамига келсак, у ҳеч нарсага аралашмагани сабабли, гўёки ўйинда умуман бўлмаган, деган таассурот пайдо бўлди», — деди Бурук.

Қайд этиш жоиз, «Галатасарой»нинг россиялик ярим ҳимоячиси Алексей Батраков асосий таркибда майдонга тушди ва 64-дақиқада алмаштирилди. 21 ёшли футболчи учун бу Чемпионлар лигасидаги дебют ўйин бўлди.

Киритилди: 07:33, 10.09.2026.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7039]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3415]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3186]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2995]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2148]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2053]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2024]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1971]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1878]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик