Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

«Челси» ярим ҳимоячиси: «Премьер-лигада ҳам ўйнашга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Валентин Барко Англия Лига кубогида «Лидс»га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди.

Лондонликлар учрашувда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Барко 90 дақиқа ҳаракат қилиб, бир гол урди ва бир голли узатма амалга оширди.

«Мен бундай ўйинларда майдонга тушишга тайёрман, шу билан бирга Премьер-лигада ҳам ўйнашга тайёрман. Бу жисмоний жиҳатдан жуда оғир чемпионат, аммо ҳар бир учрашувда курашишга тайёрман. Жамоада ўзимни қулай ҳис қиляпман», — деди Барко клуб матбуот хизматига.

Аргентиналик футболчи ёзда «Челси» сафига қўшилган. У ҳозирга қадар жамоа таркибида 3 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Шу билан бирга, Барко Англия Премьер-лигасида ҳозирча атиги 8 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Киритилди: 12:55, 10.09.2026.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик