Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Италиялик ҳакам четлатиш қарори устидан судда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ҳакам Розарио Абиссо суд орқали ҳакамлар корпусидан четлатилиши ҳақидаги қарорни бекор қилдирди ва фаолияти тикланганидан сўнг Италиядаги илк тайинловини олди.

Палермолик 40 ёшли ҳакам 12 сентябрь куни бўлиб ўтадиган B Серия 4-туридан ўрин олган «Виченца» — «Юве Стабия» учрашувини бошқаради.

Абиссо 1 июль куни ҳакамлар рўйхатидан чиқарилганди. Бунга унинг тегишли тоифада фаолият юритиш учун белгиланган максимал муддатга етиб боргани сабаб бўлган.

Бироқ ҳакам Италия ҳакамлар ассоциацияси ва Италия футбол федерацияси қарори устидан шикоят қилди. Иш кўриб чиқилгунига қадар Абиссо ўзини рўйхатдан чиқариш ҳақидаги қарорни вақтинча тўхтатишга эришди. Шу тариқа у фаолиятини давом эттириб, мавсумолди йиғинда ҳам иштирок эта олди.

3 сентябрь куни Италия футбол федерациясининг Федерал миллий трибунали Абиссонинг шикоятини қаноатлантирди. Суд ҳакамни рўйхатдан чиқаришни назарда тутган қарор қисмини ноқонуний деб топди.

Шундан сўнг Абиссо яна учрашувларга тайинлана бошлади. 5 сентябрь куни у Греция чемпионати 3-туридан ўрин олган АЕК — «Арис» (5:0) баҳсида VAR ҳаками сифатида ишлади. Унинг ёрдамчиси яна бир италиялик ҳакам Франческо Меравилья бўлди, учрашувни эса грециялик Александрос Цакалидис бошқарди.

Энди Абиссо Италияда бош ҳакам сифатида ҳам ишига қайтади. У 2015 йилдан буён мамлакат чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилиб келмоқда. Сўнгги мавсумларда у VAR ҳаками сифатида ҳам мунтазам тайинланиб келган.

Киритилди: 16:47, 10.09.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик