Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Хави "Ливерпуль" ва "Атлетико Мадрид" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ўйинига ташриф буюрди. Хави кузатганлар орасида "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳам бор эди.
The Touchline нашрининг хабар беришича, Хави ҳозирда Нидерландия терма жамоасига биринчи кузги йиғин учун кимни чақиришни ҳал қилиш учун футболчиларни таҳлил қилмоқда.
Аввалроқ Хави ва Виржилт ван Дейк ўртасидаги муҳим суҳбат ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Нидерландия кейинги ўйинини 24 сентябрь куни янги Миллатлар Лигасида Германияга қарши ўз уйида ўтказади. Бу дебютант мураббийлар - Хави ва Юрген Клопп ўртасидаги тўқнашув бўлади.













