Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Зиеш Бразилия клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

Марокашлик вингер Ҳаким Зиеш «Ботафого» клубига ўтди. Бразилия жамоаси 33 ёшли футболчи билан 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзоланганини маълум қилди.

Зиеш ўтган мавсумни Марокашнинг «Видад» клубида ўтказди. У барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчи фаолияти давомида «Аякс», «Челси», «Галатасарай», «Твенте» ва «Ал-Дуҳайл» каби клубларда ҳам тўп тепган. Зиеш «Челси» сафида 2020/21 йилги Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Киритилди: 20:10, 10.09.2026.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик