«Бавария» Чемпионлар лигасининг янги мавсумини ишончли бошлади. Венсан Компани жамоаси ўз майдонида «Будё-Глимт»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Мюнхенликлар барча бешта голни иккинчи бўлимда урди.
Шу тариқа, «Бавария» Чемпионлар лигасининг гуруҳ ёки умумий босқичидаги уй ўйинларида мағлубиятсиз сериясини 39 та учрашувга етказди.
Squawka маълумотига кўра, мюнхенликлар ушбу серия давомида 37 та ғалаба қозонган ва 2 марта дуранг қайд этган.
«Бавария» Чемпионлар лигасининг мазкур босқичида ўз майдонида қарийб 13 йилдан бери мағлуб бўлмаяпти.
Жамоа сўнгги бор 2013 йил декабрь ойида гуруҳ босқичида уйида ютқазган. Ўшанда «Бавария» «Манчестер Сити»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.













