«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини «Фенербахче»га қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг матбуот анжуманида алмаштиришлар ҳақида фикр билдирди. Биринчи тур баҳси 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Ундан захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинга кўпроқ таъсир кўрсатишини кутган-кутмагани сўралганда, мутахассис шундай жавоб берди:
«Кўпроқ нарса кутганман, деб ўйламайман. Балерди ҳам, Молина ҳам ўйинга жуда яхши қўшилди. Пизилли учун осон бўлмади. Эҳтимол, Родриго Морега ҳам қийин бўлгандир. Мен уни тезлигидан фойдаланиш учун майдонга туширдим, аммо уни чизиқлар орасидаги бўшлиқдан топиш осон бўлмади».
«Натижани ушлаб қолишимиз керак бўлган пайтда Мартен де Ронни майдонга туширдим. Менимча, ҳамма ўйинга тўғри ёндашди».













