Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор

«Фенербахче» бош мураббийи истеъфога чиқди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» бош мураббийи Исмаил Картал Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида «Рома»га қарши 1:1 ҳисобидаги дурангдан бир неча дақиқа ўтиб истеъфога чиқишини маълум қилди.

Картал ўз қарорини матбуот анжуманида эълон қилди.

«Бугун кечқурун футболчиларимни табриклайман ва лавозимимни тарк этаман. Энди ҳеч қачон қайтиб келмаслигимни англаган ҳолда кетяпман. Бу ажойиб кунлар эди. Мени бугунги кунгача қўллаб-қувватлаган барча мухлислар, ОАВ вакиллари, клуб ходимлари ва футболчиларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Мен бу қарорни клубга олдинга ҳаракат қилиш имконини бериш учун қабул қилдим. Бу қарорни бутун жамоа билан биргаликда қабул қилдик», — деди Картал.

65 ёшли мутахассис «Фенербахче»ни уч ой давомида бошқарди. Бу унинг Туркия клубидаги тўртинчи фаолият даври эди.

Киритилди: 15:09, 11.09.2026.
Ўқилди: 980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик