«Фенербахче» президенти Азиз Йилдирим жамоа бош мураббийи Исмоил Карталнинг баёнотига муносабат билдирди. Чемпионлар Лигаси умумий босқичи биринчи турида «Рома» билан уйда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан сўнг мутахассис истеъфога чиққанини маълум қилган эди.
«Картал бош мураббий бўлиб қолади. Мен унга: “Сен ишлашда давом этасан”, дедим. Биз бир оиламиз», — деди Йилдирим.
Айни пайтда Туркия чемпионатида «Фенербахче» 9-ўринни эгаллаб турибди. Ўтказилган тўрт турда жамоа икки марта ғалаба қозонган ва икки марта мағлуб бўлган.
Чемпионлар Лигасининг иккинчи турида «Фенербахче» сафарда «Астон Вилла»га қарши ўйнайди.













