Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

«Челси» эгалик тузилмасида янги ўзгаришлар кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Америкалик миллиардерлар Тодд Боэли ва Марк Уолтер ўзларига тегишли «Челси»даги улушларни Clearlake Capital инвестиция компаниясига сотиш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Манбага кўра, сўнгги ҳафталарда музокаралар янада фаоллашган. Боэли ва Уолтер ўз улушларини сотишдан маълум миқдорда фойда олишни режалаштирмоқда.

2022 йилда Clearlake Capital ва Боэли бошчилигидаги консорциум «Челси»ни россиялик тадбиркор Роман Абрамовичдан тахминан 2,5 миллиард фунт стерлингга сотиб олган эди.

Ҳозир Clearlake Capital клуб акцияларининг тахминан 61,5 фоизига эгалик қилади. Компания бир неча йилдан бери ўз улушини оширишга ҳаракат қилиб келмоқда, аммо аввалроқ томонлар нарх борасида келиша олмаган.

Bloomberg қайд этишича, АҚШда Уолтерга тегишли компанияларга нисбатан олиб борилаётган федерал суриштирув бизнесменни активларини қайта тузишга ва қатор битимлар, жумладан спорт клубларидаги улушлари бўйича музокараларни тезлаштиришга ундаган.

Клуб эгалари алмашганидан кейин «Челси» Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Киритилди: 16:38, 11.09.2026.
Ўқилди: 269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик