Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал

Нкетиа Гана учун ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Гана терма жамоаси «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Эдвард Нкетиани футболчилик фуқаролигини ўзгартириб, Африка мамлакати терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга кўндириш учун яна бир бор уриниш қилди. Лондонда туғилган 27 ёшли футболчи ганалик оиладан чиққан ва ҳозирча халқаро фаолияти борасида якуний қарор қабул қилмаган.

Нкетиа 2023 йил октябрь ойида Англия терма жамоасининг асосий таркибида Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида бир марта майдонга тушган. Шунга қарамай, ФИФАнинг амалдаги қоидаларига кўра, у терма жамоасини ўзгартириш ҳуқуқини сақлаб қолган. Нкетиа Англия сафида фақат ўртоқлик учрашувида ўйнагани сабабли Гана терма жамоасини танлаши мумкин.

Нкетиа жорий мавсумда «Кристал Пэлас»нинг янги бош мураббийи Пьер Саж қўл остида яхши форма намойиш этмоқда. У АПЛдаги учта учрашувнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди.

Гана эса Премьер-лигада ўзини кўрсатган тажрибали футболчилар ҳисобига ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Энди Нкетиа ўз келажагини Гана билан боғлаш ёки Англия терма жамоасидан чақирув кутиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Киритилди: 17:13, 11.09.2026.
Ўқилди: 865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик