«ПСЖ» ҳужумчиси Хвича Кварацхелия 2026 йилги «Олтин тўп» учун номзодлар рўйхатига парижликларнинг 10 нафар футболчиси киритилгани ҳақида фикр билдирди. Грузиялик футболчининг ўзи ҳам соврин учун 30 нафар номзод қаторида.
— «Олтин тўп» учун «ПСЖ»нинг 10 нафар футболчиси даъво қилмоқда. Футболчилар бу ҳақда қанчалик кўп ўйлашади, кийиниш хонасида бу мавзу муҳокама қилинадими?
— Баъзида. Жамоага келганимда, биз барча совринларни қўлга киритаётган пайтимизда, Усмон «Олтин тўп»ни олганида, унга «Мен бу ерга сенга «Олтин тўп» ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишингга ёрдам бериш учун келдим», дегандим.
— Ўзингизни ҳам ушбу соврин соҳиби сифатида тасаввур қиласизми?
— Агар исталган футболчидан сўрасангиз, биз индивидуал совринлар ҳақида унчалик кўп ўйламаймиз. Улар жамоанинг муваффақияти туфайли қўлга киритилади. «Олтин тўп» кимга берилишини ҳал қиладиганлар учун эса бу шунчаки иш, — дея Кварацхелиянинг сўзларини The Athletic келтирди.
Ўтган мавсумда грузиялик футболчи 48 та учрашувда 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда эса унинг ҳисобида бешта ўйинда 1 та гол ва 1 та голли узатма бор.













