«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадини маълум қилди.
«Бу мавсумдаги мақсадимиз — Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун ва қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринлар учун курашиш. Айнан шу нарса мухлисларимизни биз билан фахрланишига сабаб бўлади», — дея Алонсонинг сўзларини Sky Sports келтирмоқда.
Хаби Алонсо янги мавсум бошланиши олдидан «Челси»нинг бош мураббийи этиб тайинланган. Англия чемпионатининг 3 та туридан сўнг «кўклар» 6 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Пешқадамдан фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.
12 сентябрь куни «Челси» ўз майдонида «Халл Сити»ни қабул қилади. АПЛ 4-туридан ўрин олган учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.













