"Ливерпуль" Англия Премьер-лигасининг 4-турида ўз майдонида "Фулхэм" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашув давомида мезбонлар рақиб дарвозаси томон 3 та аниқ зарба йўллади. "Фулхэм" футболчилари эса 4 марта дарвоза нишонга аниқ зарба берди.
Ушбу натижадан сўнг "Ливерпуль" 6 очко билан АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. 1 очкога эга "Фулхэм" эса 18-поғонада жойлашган.
"Ливерпуль" чемпионатдаги кейинги учрашувини 20 сентябрь куни сафарда "Борнмут"га қарши ўтказади. "Фулхэм" эса шу куни ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.













