"Лацио" Италия А Сериясида ҳали мағлубиятга учрамади.
4-турда Женнардо Гаттузо шогирдлари "Милан" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Римликлар учрашув давомида 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.
Бунга қадар "Лацио" кетма-кет учта учрашувда ғалаба қозонган — "Болонья" ва "Женоа" 1:0, "Удинезе" эса 2:1 ҳисобида мағлуб этилган.
Шу тариқа, "Лацио" 4 турдан кейин 10 очко жамғариб, айни пайтда А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













