Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Эредивизия. «Аякс» сафарда «Фортуна»ни йирик ҳисобда енгди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия чемпионати доирасида «Фортуна» ўз майдонида «Аякс»ни қабул қилди. Учрашув амстердамликларнинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Меҳмонлар 35-дақиқада ҳисобни очди. Юлиан Брандт рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан «Фортуна» ҳисобни тенглаштирди. Антони Дескотте тўпни дарвоза тўрига жойлади.

62-дақиқада «Аякс» яна олдинга чиқди. Тило Керернинг аниқ зарбасидан кейин ҳисоб 2:1 кўринишига келди.

73-дақиқада Деви Классен амстердамликларнинг устунлигини оширди. Кейинчалик Каспер Дольберг ва Юри Баас ҳам гол уриб, якуний ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Аякс» очколари сонини 10 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Фортуна» ҳам 10 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:24, 13.09.2026.
Ўқилди: 970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик