Кириш Регистрация

Морейра «Милан» рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

«Милан» вингери Диего Морейра «Лацио»га қарши ўйинда (2:2) дубль қайд этди. Белгиялик футболчи танаффусда майдонга тушди, ўша пайтда «россонерилар» 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди. Морейра 65 ва 67-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Opta маълумотларига кўра, Морейра «Милан» тарихида Серия А ўйинида захирадан майдонга тушиб, икки гол урган энг ёш футболчига айланди. У бу натижани 22 ёш ва 37 кунлигида қайд этди. Статистика 2004/05 йилги мавсумдан буён юритиб келинади.

Диего Морейра жорий йил август ойида Франциянинг «Страсбург» клубидан «Милан»га ўтган. Трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этган.

16 сентябрь куни Рубен Аморим жамоаси Европа лигаси доирасида ўз майдонида «Бенфика»ни қабул қилади. 20 сентябрь куни эса чемпионат баҳсида «Лечче»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:38, 13.09.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик