Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг ўйинидан қай даражада қониққани ҳақида фикр билдирди.
Шанба куни «қироллик клуби» Ла Лига доирасида ўз майдонида «Райо Вальекано»ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида португалиялик мураббийдан нега захира ўриндиғида баъзида жаҳлдор ва хавотирли кўрингани сўралди.
«Мен жаҳлдор эмасман, аксинча, мамнунман. Аммо биз бирга ишлаётганимизга атиги бир неча ҳафта бўлди. Идеал жамоани уч кунда ёки уч ойда қуриб бўлмайди — баъзида бунинг учун ҳатто уч йил ҳам керак бўлади. Мен кўплаб ижобий жиҳатларни кўряпман. Биз босқичма-босқич ривожланишга ҳаракат қиляпмиз», — деди Моуриньо.
«Реал» Испания чемпионатининг беш туридан сўнг 12 очко тўплаган.













