«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинес «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандга қарши тўқнашувлари ҳақида фикр билдирди.
Манчестер дербиси бугун бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади. Бунга қадар аргентиналик ҳимоячи ва норвегиялик форвард етти марта бир-бирига қарши майдонга тушган, шуларнинг бештасида Мартинеснинг жамоаси ғалаба қозонган.
«Холандга қарши яхши статистикага эгаманми? Ҳа, аммо бу энди ўтмишда қолди. Мен олдиндаги учрашувга тайёр бўлишим керак. Унинг аввалги баҳслар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дея Мартинеснинг сўзларини Centredevils келтирди.
Эрлинг Холанд Премьер-лиганинг жорий мавсумида ўтказган учта учрашувида учта гол урган.













