«Ливерпуль» «Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухони жорий мавсум охирига қадар ижарага олди. ОАВдаги аввалги хабарларга қарамай, келишув уругвайлик футболчини тўлиқ сотиб олиш опциясини ҳам ўз ичига олади.
Barca Universal маълумотига кўра, «Ливерпуль» Араухони 55 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга, мерсисайдликлар бош мураббийи Андони Ираола футболчининг ўйини ва етакчилик қобилиятларидан мамнун экани айтилмоқда.
Жорий мавсумда Араухо «Ливерпуль» сафида 4 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳали гол ёки голли узатма қайд этмади.
Уругвайлик ҳимоячининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.













