Кириш Регистрация

Мората: "Фабрегас Конте, Моуриньо ва Гвардиоладан кўп нарса ўрганган"

Баҳо:
+ | -

Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората "Комо"да ўзини тўлиқ кўрсата олмаган бўлса-да, клуб бош мураббийи Сеск Фабрегасга катта ҳурмат билан қарайди. Унинг фикрича, Фабрегас мураббийлик фаолиятида жуда яхши иш олиб бормоқда.

"У жуда қобилиятли мутахассис. Ишончим комилки, хоҳласа, "Комо"да истаганича узоқ вақт қолиши мумкин.

У дунёнинг исталган топ-клубида ишлашга муносиб. Фабрегас Конте, Моуриньо ва Гвардиоладан сабоқ олган. Эҳтимол, уларнинг ҳар биридан нимадир ўзлаштирган.

У мен билан ишлаган даврда эришган натижаларини ҳисобга олсам, доим уни қўллаб-қувватлайман", — деди Мората.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда "Комо" Чемпионлар лигасида иштирок этмоқда.

Киритилди: 10:00, 14.09.2026.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик