Кириш Регистрация

Шомуродов ва Файзуллаевнинг “Амедспор”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

“Башакшеҳир” клубида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигасининг навбатдаги туридан ўрин олган “Амедспор”га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди (0:5). Файзуллаев 64-дақиқада Иван Брнич билан алмаштирилди, Шомуродов эса 83-дақиқада ўз ўрнини Беркай Ўзжанга бўшатиб берди.

Sofascore портали учрашувда Файзуллаевнинг ўйинини 6,3 баллга, Шомуродовнинг ҳаракатларини эса 6,1 баллга баҳолади.

Шомуродов ўйин давомида 29 марта тўпга тегинди. У амалга оширган 19 та узатманинг 11 таси аниқ бўлди (58 фоиз аниқлик). Ҳужумчи “Амедспор” дарвозаси томон бир марта зарба йўллади (ноаниқ) ва битта яққол голли вазиятдан фойдалана олмади. Унинг кутилган голлари кўрсаткичи (xG) 0,09 ни ташкил этди.

Аббосбек Файзуллаев учрашув давомида 29 марта тўпга тегди. У амалга оширган 18 та узатманинг 11 таси аниқ бўлди (61 фоиз). Файзуллаев дарвоза томон 2 бор зарба йўллади (бири аниқ) ва бир марта муваффақиятли дриблинг ишлатди. Шунингдек, у ердаги 7 та курашнинг 4 тасида ғолиб чиқди.

Учрашувда ҳет-трик қайд этган “Амедспор” ҳужумчиси Гифт Орбан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди — 9,4. Мезбонларнинг яна бир вакили Эрмал Красники эса 9,0 балл билан энг яхши иккинчи футболчи бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:48, 14.09.2026.
Ўқилди: 1620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик