Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Пахтакор»нинг ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги рақиби ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун «Пахтакор» ОФК Элит Чемпионлар лигасининг янги мавсумидаги юришини бошлайди. Тошкентликлар дастлабки турни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида мусобақанинг амалдаги чемпиони «Ал-Аҳли»га қарши ўтказади.

Келинг, «Пахтакор»нинг дастлабки рақиби ҳақида бироз тўхталамиз.

«Ал-Аҳли» Саудия Арабистони футболидаги энг номдор клублардан бири ҳисобланади. Жамоа 1937 йилда ташкил топган ва 89 йиллик тарихга эга.

Клуб мухлислар орасида «Ал-Малакий» («Қироллик клуби») ҳамда «Нади Ал-Умма» («Халқ клуби») лақаблари билан машҳур.

«Ал-Аҳли» ўз уй учрашувларини Жидда шаҳрида жойлашган Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити мажмуасидаги «Алинма» стадионида ўтказади. Ушбу арена 62 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

«Ал-Аҳли» сўнгги йилларда нафақат Саудия Арабистони, балки бутун Осиёнинг етакчи клубларидан бирига айланди. Жамоа ОФК Элит Чемпионлар лигасининг амалдаги ва кетма-кет икки карра ғолиби ҳисобланади.

Жиддаликлар 2024/25 йилги мавсум финалида Япониянинг «Кавасаки Фронтале» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритганди. Орадан бир йил ўтиб, «Ал-Аҳли» ўз унвонини ҳимоя қилди. Жамоа 2025/26 йилги мавсум финалида Япониянинг «Мачида Зельвия» клубини қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида таслим этди. Ғалаба голини Фирас Ал-Бурайкан киритди.

Шу тариқа, «Ал-Аҳли» 2004 ва 2005 йилларда «Ал-Иттиҳод» қайд этган натижадан кейин Осиёнинг бош клуб турнирида кетма-кет икки марта чемпион бўлган илк жамоага айланди.

Жамоани айни пайтда нидерландиялик 55 ёшли мутахассис — Марино Пушич бошқармоқда. У 2026 йил 6 август куни «Ал-Аҳли» бош мураббийи этиб тайинланди ва клуб билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Пушич бунгача «Твенте», «Фейеноорд», Донецкнинг «Шахтёр» ҳамда БААнинг «Ал-Жазира» клубларида фаолият олиб борган. «Шахтёр» билан Украина чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритган мутахассис «Фейеноорд» мураббийлар штабида ҳам Нидерландия чемпионлигини нишонлаган.

«Ал-Аҳли» таркиб жиҳатидан Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири бўлиб қолмоқда. Клубда Сенегал терма жамоаси дарвозабони Эдуар Менди, бразилиялик ҳимоячи Рожер Ибаньес, Туркия терма жамоаси аъзоси Мерих Демирал, бразилиялик Галено ҳамда Англия терма жамоасида ўйнаган Иван Тони фаолият олиб бормоқда.

Ёзги трансфер ойнасида жамоа таркибида катта ўзгаришлар юз берди. Риёд Маҳрез ва Франк Кессье клубни тарк этди. Уларнинг ўрнига Португалия терма жамоаси футболчиси Франсишку Тринкан, Арманистон терма жамоаси етакчиларидан бири Эдуард Сперцян, украиналик ярим ҳимоячи Артём Бондаренко сингари футболчилар билан таркиб кучайтирилди.

Жамоанинг маҳаллий футболчилари орасида ҳам Саудия Арабистони миллий терма жамоаси вакиллари кўп. Али Мажраший, Зиёд Ал-Жуҳаний ва Фирас Ал-Бурайкан 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Саудия Арабистонининг якуний таркибидан жой олган. Бундан ташқари, Закария Ҳавсави ва Солиҳ Абу аш-Шамат ҳам мундиал олдидан Саудия Арабистони миллий терма жамоаси йиғинига жалб қилинган футболчилар ҳисобланади. Ёзда «Ал-Ҳилол»дан келиб қўшилган ҳужумчи Абдуллоҳ Родиф ҳам Саудия термаси сафида ўйнаш тажрибасига эга.

«Пахтакор» ва «Ал-Аҳли» учун бу Осиё майдонидаги илк учрашув эмас. Томонлар шу вақтга қадар 4 марта ўзаро тўқнаш келган. Мазкур баҳсларнинг 2 тасида «Пахтакор» ғалаба қозонган бўлса, яна 2 учрашув жиддаликларнинг муваффақияти билан якунланган.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган «Ал-Аҳли» — «Пахтакор» учрашуви 14 сентябрь куни Жидда шаҳридаги «Алинма» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:12, 14.09.2026.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик