Кириш Регистрация

«Барселона» тарихида тўртинчи бор мавсумни 6 та ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» жорий мавсумдаги дастлабки олтита ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Каталонияликлар Ла Лигадаги бешта учрашувда зафар қучди, шунингдек, Чемпионлар лигасида «Фейеноорд»ни мағлуб этди.

Маълум бўлишича, «Барселона» клуб тарихида атиги тўртинчи марта мавсумни кетма-кет олтита ғалаба билан бошламоқда.

Бундай натижа илк бор 1929/30 йилги мавсумда, жамоани Жеймс Беллами бошқарган пайтда қайд этилган. Кейинчалик 1960/61 йилги мавсумда Любиша Брочич қўл остида бу натижа такрорланган.

Учинчи марта эса 2018/19 йилги мавсумда, Лионель Месси даврида кузатилган. Ўша вақтда «Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде эди.

Агар каталонияликлар навбатдаги учрашувда ҳам ғалаба қозонса, клуб тарихида мутлақ янги рекорд ўрнатилади.

Киритилди: 12:48, 14.09.2026.
Ўқилди: 652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик