«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 4-турида «Манчестер Юнайтед»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона голни 60-дақиқада Эрлинг Холанд урди. «Сити» 23-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади — Фил Фоден майдондан четлатилди.
BBC журналисти Саймон Стоуннинг хабар беришича, учрашув охирига яқин «шаҳарликлар» мухлислари «Бизда атиги 10 футболчи бор» дея ҳайқиришган.













