Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Нигерия терма жамоаси Россияга қарши баҳсга жиддий ёндашмоқчи

Баҳо:
+ | -

Нигерия футбол федерацияси бош котиби ўринбосари вазифасини бажарувчи Адемола Оладжире терма жамоа Россияга қарши ўйинга 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат таркиб билан бориши ҳақидаги хабарларни рад этди. Унинг таъкидлашича, томонлар асосий терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олган.

«Биз Россия томони билан асосий терма жамоалар ўртасида ўйин ўтказишга келишдик. Шунинг учун Россияга 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоа бориши ҳақидаги маълумотни истисно қиламан», — деди Оладжире.

Шу билан бирга, функционер Россияга қарши баҳс ёш футболчиларни синаб кўриш учун яхши имконият бўлишини қайд этди. Бироқ у асосий таркибдаги футболчилар ҳам учрашувда иштирок этиши кераклигини таъкидлади. Россия ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 6 октябрь куни Нижний Новгородда бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:55, 14.09.2026.
Ўқилди: 1070 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик