Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

«Ювентус» Спаллеттининг келажаги ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош директори Жованни Карневали жамоа бош мураббийи Лучано Спаллеттининг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Биз мураббийни алмаштиришни режалаштирмаяпмиз. Лучано Спаллетти — ажойиб мутахассис. Мураббийлар алмашинуви менинг режаларимга кирмайди», — деди функционер Radio Anch’io lo sport эфирида.

Италия чемпионатининг 4-турида «Ювентус» сафарда «Сассуоло»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Айни пайтда туринликлар 7 очко билан турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

67 ёшли Спаллетти 2025 йил октябридан буён «Ювентус»ни бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027/28 йилги мавсум охирига қадар амал қилади.

Киритилди: 18:16, 14.09.2026.
Ўқилди: 955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик