Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо

Роналду марҳум Диогу Жотани масхара қилган мухлисларни стадиондан умрбод четлатишни талаб қилди

Баҳо:
+ | -2

Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати доирасида Рубен Невешга қарата унинг марҳум дўсти ва собиқ жамоадоши Диогу Жота номини айтиб, ҳақоратли ҳайқириқлар қилган мухлисларни стадионлардан умрбод четлатиш керак, деб ҳисоблайди.

Ушбу нохуш воқеа 12 сентябрь, шанба куни Бурайда шаҳрида “Ат-Таавун” ҳамда Невеш тўп сураётган “Ал-Ҳилол” жамоалари ўртасидаги учрашувда юз берди.

Диогу Жота 2025-йилнинг 3 июлида Испаниянинг Самора шаҳрида укаси Андре Сильва билан биргаликда мудҳиш автоҳалокатга учраб вафот этган эди. Жотанинг яқин дўсти бўлган Невеш унинг дафн маросимида тобуткашлардан бири бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда стадиондаги баъзи мухлислар Невешга қарата “Жота” деб ҳайқираётганини кўриш мумкин. Ўйиндан сўнг микст-зонадан ўтаётган португалиялик яримҳимоячи воқеага шундай муносабат билдирди: “Умид қиламанки, улар шундан кейин ибодат қилгани боришмайди”.

Ушбу ҳолат акс этган видеога Криштиану Роналду кескин изоҳ қолдирди.

“Лига бу каби мухлислар хатти-ҳаракатига чора кўриши ва уларни жазолаши шарт. Бу энди футбол эмас, бунинг чегараси бўлиши керак. Ўзини шундай тутадиган инсонларни бошқа ҳеч қачон стадионга киритмаслик лозим”, деб ёзади Роналду.

“Ал-Ҳилол” клуби ушбу воқеа юзасидан Саудия Арабистони Футбол Федерациясига расмий шикоят киритганини эълон қилди.

“Клуб футболчилар ёки уларнинг оила аъзоларини нишонга олувчи, шунингдек, шахсиятига тегишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни мутлақо қоралайди”, дейилади “Ал-Ҳилол” баёнотида.

Шунингдек, мезбон “Ат-Таавун” клуби ҳам ҳолатга ўз муносабатини билдириб, қоидабузар мухлисларнинг ҳаракатини кескин қоралади. Баёнотда бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмас эканлиги, бу “Ат-Таавун” жамоаси, унинг ҳақиқий мухлислари ҳамда клуб қадриятларига умуман тўғри келмаслиги таъкидланган. Клуб ушбу ҳолат такрорланмаслиги ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун тегишли органлар билан ҳамкорликда барча зарур чораларни кўришини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, ушбу учрашувда “Ал-Ҳилол” 6:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. Невеш эса майдонда 75 дақиқа ҳаракат қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:06, 14.09.2026.
Ўқилди: 1922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик