Англия Премьер-лигасининг «Борнмут» клуби УЕФАнинг 2026/27 йилги Европа Лигасида ғолиб чиқишнинг асосий фаворити ҳисобланади. Бундай тахминни Opta суперкомпьютери берди.
Суперкомпьютер «олчалар»нинг Европа Лигасида ғолиб чиқиш эҳтимолини 14,3 фоизга баҳолади. Кейинги ўринда 14 фоиз кўрсаткич билан Лиссабоннинг «Бенфика» клуби бормоқда. Учинчи ўринни эса 10,2 фоиз билан Леверкузеннинг «Байер» жамоаси эгаллаган.
Кейинги ўринларда Бельгиянинг «Юнион» клуби — 8,6 фоиз, «Сандерленд» — 8,3 фоиз, «Ювентус» — 7,8 фоиз билан жойлашган. Амалдаги Конференциялар Лигаси ғолиби «Кристал Пэлас»нинг имконияти 7,3 фоизга баҳоланган. «Милан»да эса бу кўрсаткич атиги 5,4 фоизни ташкил этган.
УЕФА Европа Лигасининг янги мавсуми 16 сентябрь, чоршанба куни старт олади.













