А Сериянинг 4-турида Миланнинг «Интер» ва «Удинезе» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Италиянинг амалдаги чемпиони 5:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Меҳмонлар учрашув бошида «Интер»ни шокка тушириб, тезкор иккита гол урди. 9-дақиқада Жеймс Абанква ҳисобни очди, кейин эса Юрген Эккеленкамп тўпни дарвозага йўллади. Бироқ миланликлар танаффусга қадар Карлос Аугусто ва Николо Барелланинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда эса учрашувдаги интрига деярли қолмади. «Интер» Маркус Тюрам, Франческо Эспозито ва Анж-Йоан Боннининг голлари эвазига рақибини таслим этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Учрашув якунида «Удинезе» сафида Идрисса Гейе гол урди.
«Интер» 12 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Удинезе» эса 4 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.













