«Ньюкасл» Англия чемпионатининг 4-туридаги сўнгги учрашувда йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборди. Маттиас Яйссле муайян футболчиларни айблашни истамаслигини билдирди.
«Биз барчамиз бир қайиқдамиз ва ҳеч кимни айблашни истамайман. Премьер-лигада майдонда асосий сифатларни, жумладан, жисмоний кучни намойиш этиш керак. Баҳона излашни истамайман. Биз тушунамиз: ёш жамоада нимадир нотўғри кетса, майдондаги вазиятга тўғри муносабат билдириш керак, аммо биз буни уддалай олмадик», — дея Яйссленинг сўзларини BBC Sport келтирмоқда.
«Ньюкасл» АПЛ турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.













