«Барселона» қанот ҳужумчиси Ламин Ямал Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш истаги ҳақида гапирди.
«Менимча, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга бўлган иштиёқ яхши нарса. Ғалабага ишонадиган инсонлар бор кийиниш хонасига кириш менга ёқади. Биз яна Испания чемпиони бўлишни ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилганмиз», — деди Ямал Movistar+ эфирида.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Испания Ла Лигасининг сўнгги икки мавсумида ғолиб чиққан. Аммо каталонияликлар Чемпионлар лигасида 2015 йилдан бери ғолиб бўла олмаяпти.
Бешта турдан сўнг Ҳанс-Дитер Флик жамоаси 15 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













