Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Абдужамол Абдумаликов: «Ғалабанинг баҳоси юқори»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” футбол академиясида истеъдодли ёшлар талайгина. Шулардан бири Абдужамол Абдумаликов саналади. У 2010 йилдан буён “Бунёдкор” футбол академияси аъзоси. Илк футбол сабоғини “Локомотив” футбол мактабида олган Абдужамол ўзига хос ҳаракатлари билан майдонда ажралиб туради. БЎСМ-16 - “Бунёдкор-А” (0:1) ўйинидан сўнг биз уни суҳбатга чорладик.

- Бугунги ўйинингиздан қониқдингизми?
- Албатта. Бироқ бугун анча тер тўкишга тўғри келди. БЎСМ-16 ҳам ўйинни жуда яхши ўтказди. Ҳар икки жамоада гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Улардан фойдаланиш борасида биз устунлик қилдик. Натижада ҳисоб ҳам бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.

- Футболга қизиқишингизга нима сабаб бўлган?
- Болалигимда Зинедин Зидан, Девид Бекхем сингари дунёга машҳур футболчиларнинг ўйинини томоша қилиб, менда ҳам футболчи бўлиш истаги ўйғонган. Мендаги бу қизиқишни кўриб, ота-онам 9 ёшимда “Локомотив” футбол мактабига ўқишга қўйишди. Биринчи мураббийим Сирожиддин ака қўл остида футбол сирларини ўзлаштира бошладим.

- Нега ярим ҳимоя чизиғини танлагансиз? Уларни вазифаси нимадан иборат?
- Ёқтирган ўйинчиларимнинг барчаси ярим ҳимоячилар эди. Балки шу сабаблидир... Академиямиз мураббийлари ҳам менинг жойим шу чизиқда эканини кўп бора айтишади. Ярим ҳимоячилар ҳужумни ташкил этиш ва рақиб жамоа ҳужумини “бузиш” вазифасини бажаради. Мен жамоамизнинг ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнайман. Вазифам – ҳужумларни ташкил этиш. Шунингдек, мен жамоада стандарт вазиятларни, жумладан, пеналътиларни ҳам амалга ошираман.

- Машғулот жараёни қай тартибда амалга оширилади?
- Мураббийимиз Дилмурод ака Абдуллаев тўп билан муомала қилишимизга кўпроқ аҳамият қаратадилар. Бу борада ҳар биримиз билан мукаммал равишда шуғулланадилар. Машғулот вақтида норматив машқларни бажариб бўлгач, икки гуруҳга бўлинган ҳолда футбол ўйнаймиз. Мураббийларимиз кўрикка келган болаларни айнан мана шу машғулот ўйинлари давомида кузатадилар.

- Ғалаба ва мағлубият: уларни қандай қарши оласиз?
- Футболда ҳар икки ҳолат ҳам бўлиши мумкин. Бироқ шубҳасиз ғалабанинг баҳоси юқори. Ғалаба бизнинг кейинги ўйинларимизга руҳан куч беради. Мағлубиятдан ҳам ўзимизга керакли сабоқларни оламиз. Йўл қўйилган хатолар устида ишлаймиз. Умуман олганда, футболда ҳеч нарса кафолатланмаган.

Бизнинг маълумот:
Исм-фамилияси: Абдужамол Абдумаликов
Туғилган йили: 1999 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Севимли жамоаси: “Реал Мадрид”
Ёқтирган футболчиси: Криштиану Роналду
Илк мураббийи: Сирожиддин Шоғуломов

Санжар ИСМАТОВ

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:20, 27.09.2013.
Ўқилди: 3339 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.