«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик яқинлашаётган халқаро танаффус ҳақида фикр билдирди.
Бу йил терма жамоалар ўйинлари учун танаффус уч ҳафтадан ортиқ давом этади. Бунга FIFA сентябрь ва октябрь ойларидаги халқаро танаффусларни бирлаштиришга қарор қилгани сабаб бўлган.
«Мен бу вазиятни ҳеч қандай тарзда ўзгартира олмайман. Клуб учун бу энг яхши ҳолат эмас, аммо биз вазиятни қабул қилишимиз ва миллий терма жамоаларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Қўлимиздан келадиган ягона иш шу», — деди Флик матбуот анжуманида.
Халқаро танаффусга қадар «Барселона» Ла Лигада яна икки учрашув ўтказади. Каталонияликлар 16 сентябрь куни «Расинг», 19 сентябрда эса «Севилья»га қарши майдонга тушади.
Шундан сўнг «Барселона» навбатдаги ўйинини фақат 10 октябрь куни ўтказади.













