"Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао жароҳатидан кейин тикланишнинг сўнгги босқичига кирди. Бу ҳақда OkDiario нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мадрид клуби бразилиялик футболчини сафга қайтариш масаласида шошилмоқчи эмас ва унинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай таваккалга қўл урмасликни режалаштирган.
Шунга қарамай, "Реал" мураббийлар штаби Милитао келаси ой давомида майдонга қайтиши мумкинлигига умид қилмоқда.
Ҳимоячининг тикланиш жараёни режа асосида давом этмоқда ва унинг аниқ қайтиш санаси футболчининг яқин ҳафталардаги ҳолатига қараб белгиланади.













