Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Тошкент дербисида "Локомотив" сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этди.
"Локомотив" стадионида ўтказилган баҳсда ягона гол 30-дақиқада киритилди. Жамоа ҳужумчиси Жасур Яхшибоев пенальтини аниқ амалга ошириб, "темирйўлчилар"га ғалаба келтирди — 0:1.
Учрашув давомида "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилган бўлса-да, "Локомотив" ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, "Локомотив" Ўзбекистон Кубогида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал
"Бунёдкор" — "Локомотив" 0:1
Гол: 30' Жасур Яхшибоев (пенальти) — 0:1.













