Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте яқин вақт ичида миллий жамоа билан шартномасини узайтириши кутилмоқда.
The Athletic хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар қарийб икки ойдан бери давом этмоқда ва ҳозир якуний босқичга кирган.
65 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси Евро-2028 якунига қадар мўлжалланган. Янги келишув эса 2030 йилги жаҳон чемпионати охиригача амал қилиши кутилмоқда.
Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоасини 2024 йилги Европа чемпионати ва 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиблик сари етаклаган.
Испания терма жамоаси навбатдаги учрашувини 26 сентябрь, шанба куни Миллатлар лигаси доирасида сафарда Англияга қарши ўтказади.













