Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Эл-Мала Германия терма жамоасида дебют қилишга яқин

Баҳо:
+ | -

"Кёльн" ҳужумчиси Саид Эл-Мала Юрген Клопп бошчилигидаги Германия терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги яқин ўйинлар учун кенгайтирилган таркибига киритилди.

20 ёшли футболчи миллий жамоада майдонга тушса, 2019 йилдан бери Германия термасида ўйнаган илк "Кёльн" футболчисига айланади.

Bild хабарига кўра, Эль-Мала терма жамоага чақирилганидан аллақачон хабардор, аммо расмий ҳужжатлар ҳали клубга етиб келмаган.

Аввалроқ Эль-Мала Юлиан Нагельсманн даврида Германия терма жамоасига илк бор чақирилган эди. Бироқ у Люксембург ва Словакияга қарши ўйинлар қайдномасига киритилмаган, кейинчалик эса жаҳон чемпионати учун якуний таркибдан ҳам жой олмаган.

Ёзда "Брайтон", "Брентфорд" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари футболчига қизиқиш билдирган. Шунга қарамай, Эль-Мала "Кёльн"да қолди ва шартномасини 2031 йилгача узайтирди.

Янги мавсумда унга клуб афсонаси Лукас Подольски аввал кийган 10-рақамли футболка топширилди.

Германия терма жамоаси Миллатлар лигасидаги яқин ўйинларда Нидерландия, Греция ва Сербияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 22:32, 15.09.2026.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик