Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

Тебас «Реал»нинг ҳакамларни танқид қилгани ҳақида: «Нега уларнинг очколари камроқ эканини биламан, аммо айтмайман»

Баҳо:
+3 | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Мадриднинг «Реал» клуби телеканали томонидан ҳакамларга билдирилаётган танқидлар ҳақида фикр билдирди.

«Уларнинг ўзларини жабрдийда қилиб кўрсатиши ўринсиз. Улар нафақат ўзлари иштирок этган воқеалардан, балки бошқа жамоалар билан содир бўлаётган ҳолатлардан ҳам норозилик билдиришмоқда. Улар ноҳақ.

Уларда ҳамма нарсада бошқалар айбдор, ўзлари эса ҳеч қачон айбдор эмас. «Реал»нинг нега очколари камроқ эканини биламан, аммо буни айтмайман... «Реал» бундай шикоятларсиз ҳам чемпион бўлиши мумкин», — деди Тебас. Унинг сўзларини AS нашри келтирди.

Ла Лиганинг олти туридан кейин «Реал» 15 очко билан 2-ўринда бормоқда. Чемпионатни худди шунча очкога эга «Барселона» бошқариб турибди, аммо каталонияликларнинг битта захирадаги учрашуви бор.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:43, 16.09.2026.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик